Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асад ҳокимияти қулайдими? Россия элчихонаси чақириқ билан чиқди

Асад ҳокимияти қулайдими? Россия элчихонаси чақириқ билан чиқди

Россия элчихонаси россияликларни Сурияни тарк этишга чақирди

Дипломатлар «Суриядаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият туфайли» тижорат рейсларидан фойдаланишни ва мавжуд аэропортлар орқали парвоз қилишни таклиф қилмоқда, деб ёзади «ТАСС».

Сурияда исёнчиларнинг тез олға силжиши ўтган ҳафта бошланди. 2016 йилдан бери биринчи марта улар Ҳалаб шаҳрини эгаллаб олишди.

Бир кун олдин Сурия армияси яна бир йирик шаҳар Ҳамани тарк этди; у ҳам «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» гуруҳи бошчилигидаги исёнчилар томонидан босиб олинган эди.

Жума куни исёнчилар яқинлашаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан ўн минглаб одамлар мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри Ҳомсни тарк этаётгани хабар қилинганди. «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» етакчиси Абу Муҳаммад ал-Ғўланий Хомс аҳолисига мурожаат қилиб, «Сизнинг вақтингиз келди», деб айтди.

Президент Башар ал-Асадни қўллаб-қувватлаган алавий озчилик Ҳомсни тарк этишга шошилмоқда, видеотасвирларда йўллар машиналар билан тўлганини кўриш мумкин. Ҳомсдан кейин исёнчилар Дамашққа йўл олиши кутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг