Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳад Қаюм ва Ҳалима ўртасидаги муштлашув акс этган видео тарқалди

Аҳад Қаюм ва Ҳалима ўртасидаги муштлашув акс этган видео тарқалди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда шоу-бизнеснинг икки вакили — Аҳад Қаюм ва Ҳалима ўртасидаги жанжал видеоси тарқалди.

Видеода ўртада юзага келган жанжалда Ҳалима рақибига ҳақоратлар ёғдиргани ва тарсаки туширгани, Аҳад Қаюм эса уни тепмоқчи бўлганини кўриш мумкин. Жанжал ресторанларнинг бирида, кўпчиликнинг кўз ўнгида содир бўлган. Актриса чинни идишни улоқтириб, чил-чил қилади ва Аҳад Қаюмдан нима хоҳлаётганини сўрайди. Уларнинг олишувини бошқа шахслар ажратиб қолишган.

Воқеа қачон ва қаерда содир бўлгани, бу ҳақиқий жанжалми ёки уюштирилган саҳнами, маълум эмас.

Тахминларга кўра, жанжалга Аҳад Қаюмнинг аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқатган видеоси сабаб бўлган. У рекламаларда 200 миллионга тушмаслигини, фақат 1 млрд. беришса рози бўлишини айтган ва арзон нархга «ана Даврон Кабулов, Муниса Ризаева ёки Ҳалимахон тушсин» дея гапирганди.

Эслатиб ўтамиз, бу Аҳад Қаюм иштирокидаги биринчи «ишкал» эмас, аввалроқ унинг Азиз Раметов билан кечган «даҳанаки жанги» ички ишлар органлари аралашгач, узр сўраш билан тугаганди.

ИИББ санъаткорлар яна жанжалга сабаб бўлишса, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилгани қайд этилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг