Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи савдосидаги энг йирик ҳамкорлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг ташқи савдосидаги энг йирик ҳамкорлари маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд АҚШ долларига етган.

Мазкур даврда мамлакат жаҳоннинг 200 дан ортиқ давлати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Савдо айланмаси ҳажми бўйича Хитой биринчи ўринни эгаллаган.

Хитой билан ташқи савдо айланмаси 13,2 млрд долларни ташкил этган. Россия билан савдо ҳажми 9,2 млрд долларга етган.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи йирик савдо ҳамкори бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 3,7 млрд долларни ташкил қилган. Туркия билан бу кўрсаткич 1,9 млрд долларга етган.

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан ташқи савдо айланмаси 1,4 млрд долларни ташкил этган. Корея Республикаси билан савдо ҳажми 1,3 млрд долларга етган.

Франция ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳар бири билан савдо айланмаси 1,2 млрд доллардан қайд этилган.

Ҳонконг (Хитой махсус маъмурий ҳудуди) билан савдо айланмаси 980,1 млн долларни, Қирғизистон билан эса 908,4 млн долларни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг