Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яман армияси икки мингга яқин ҳусий жангариси ўлдирилганини даъво қилди

Яман армияси икки мингга яқин ҳусий жангариси ўлдирилганини даъво қилди

Фото: Arabmir

Яман армияси 1 860 нафар ҳусий жангчисини ўлдирганини даъво қилди. 

​Халқаро миқёсда тан олинган Яман ҳукумати армияси турли фронт чизиқларида ҳусий позицияларига қарши камида 2 103 та операция ўтказганини ва ҳаракатнинг 1 860 нафар жангчисини ўлдирганини даъво қилмоқда.

​Al Jazeera телеканали армия расмийларининг баёнотига таяниб, операция ҳақида хабар берди.

​Баёнотга кўра, операциялар давомида юзлаб ҳусий ҳарбий техникаси, қуроллари ва ҳарбий иншоотлари ҳам йўқ қилинган.

Аввалроқ ҳусийлар ҳаракати вакили Яҳё Сария «Ансар Аллоҳ» жангарилари Яманнинг Таиз ва Ал-Ҳодайда вилоятларидаги умумий майдони 5 400 квадрат километр бўлган олтита туманни назоратга олганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг