Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонда Ислом уламолари қурултойида теракт содир этилди. Оқибатда 44 киши ҳалок бўлди

Покистонда Ислом уламолари қурултойида теракт содир этилди. Оқибатда 44 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган теракт қурбонлари сони 44 кишига етди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, портлаш мамлакат коалицион ҳукумати ҳамкорларидан бири – Ислом уламолари жамияти қурултойи бўлиб ўтган бинода содир бўлган.

Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Портлаш оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Ислом уламолари жамияти қурултойида 500 дан ортиқ делегатлар иштирок этган.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеани тергов қилишни ва айбдорларни топишни буюрди.

Можаролар ва хавфсизликни ўрганиш институти статистик маълумотларига кўра, йил бошидан буён Покистонда терактлар сони 79 фоизга ошган. Институт маълумотларига кўра, олти ой ичида мамлакатда 271 та теракт содир бўлган, бунинг натижасида 389 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг