Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида етакчиликни қўлга олди

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида етакчиликни қўлга олди

Кипрнинг Пафос шаҳрида «Жаҳон тожи» учун FIDE Candidates Tournament 2026 нуфузли халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда (28 март – 16 апрел).

Турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган иқтидорли шахматчи Жавоҳир Синдаров (рейтинг 2 745) юқори савияда иштирок этиб, чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

Турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши жаҳон тожи учун расмий матч ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади.

1 апрел куни ўтказилган 4-тур баҳслари турнир жадвалида муҳим бурилиш ясади. Ушбу турда Жавоҳир Синдаров АҚШ вакили Фабиано Cаруанани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа пешқадамига айланди.

4-турдан сўнг натижалар қуйидагича:

1-ўрин – Жавоҳир Синдаров – 3,5 очко
2-ўрин – Фабиано Каруана – 2,5 очко
3–5-ўринлар – Аниш Гири, Рамешбабу Прагнанандҳа, Маттиас Блюбаум – 2 очкодан
6–7-ўринлар – Ҳикару Накамура, Вэй И – 1,5 очкодан
8-ўрин – Андрей Есипенко – 1 очко

Навбатдаги 5-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда Ҳикару Накамурага қарши баҳс олиб боради. Учрашув 3 апрел куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг