Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Аномал совуққа чора кўриб қўйганмиз» — «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси

«Аномал совуққа чора кўриб қўйганмиз» — «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов ОАВ ходимлари учун Қашқадарё вилоятида ташкил этилган пресс-тур давомида журналистлар билан учрашди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Хусусан, бошқарув раиси ўтган йилги аномал совуқда юзага келган вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Ўтган йилги аномал совуқ вақтида кунига 15-20 миллион куб атрофида газ етишмовчилиги кузатилди. Бунинг натижасида энергетика тармоқларида узилиш бўлди, бир қатор ишлаб чиқариш объектлари катта зарар кўрди. Табиийки энергия бўлмаса бошқа соҳалар ҳам ортга кетади.

Президентимиз томонидан ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун қатор топшириқлар берилган ва уларнинг ижросини таъминлаш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз. Қаерда ва қандай муаммо борлигини жуда яхши биламиз, уларнинг ечимини ҳам топиб қўйганмиз. Насиб қилса, бу йилги қиш давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан қўшимча 15-16 миллион куб метр газ ишлаб чиқарилади. Бунинг учун барча асосларимиз бор.

Ўтган йили бизда бўлган қиш қўшни давлатларда ҳам бўлди. Шундай экан, фақат улардан олишимиз мумкин бўлган газга қараб ўтирмай, ўзимиздаги имкониятларни ҳам кенгайтириш ҳақида ўйлашимиз лозим. Нега энди биз қўшни давлатларга қараб ўтиришимиз керак?», деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида йилига 2 млрд куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг