Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жазавага тушган аёл мурғак боласини аёвсиз калтаклаган видео тарқалди

Жазавага тушган аёл мурғак боласини аёвсиз калтаклаган видео тарқалди

Самарқанд вилояти, Ургут тумани Жартепа қишлоғи Ватак маҳалласида яшовчи аёл мурғак фарзандини аёвсиз калтаклаётган видеоси тарқалди.

Аёл бу видеони турмуш ўртоғидан «ўч олиш» учун тасвирга олганини англаш мумкин. «Томоша қил, кайф қил... Сани касрингга бачаларинг ем бўляпти... Ўзим туққан бўлсам, сен х...мидан бўлган. Мана бошланди...» дея жазавага тушиб, болани юзларига уриб бурнини қонатади, сўнг уни улоқтириб ерга ура бошлайди.

Ушбу хонадонда яшаётган онахон келини ёш невараларини доимий равишда қаттиқ калтаклаётгани, ўлдириб қуйишидан қўрқиб мурожаат қилган.

Видео ижтимоий тармоқларга тарқалгач, Самарқанд вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

«Мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзанди соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинди.

Шунингдек, ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг