Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими ва фермерни яраштириб қўйди

Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими ва фермерни яраштириб қўйди

Суратда: фермер Ориф Дурматов (чапда) ва Олот тумани ҳокими Шерали Саломов (ўнгда).

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz»да «Олот тумани ҳокими фермерни дўппослади. “Мен уни ўз шахсий манфаатим йўлида урмадим”, дейди ҳоким» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бугун, 15 январь куни Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев мақолада келтирилган ҳолат юзасидан Олот тумани фаоллари билан учрашди.

«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, кескин танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими Шерали Саломовнинг тумандаги «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовга нисбатан қилган хатти-ҳаракатини қаттиқ қоралади. Раҳбар шахснинг бундай қилиғи олиб борилаётган «халқни рози қилиш» сиёсатига мутлақо тўғри келмаслигини таъкидлади. Шунингдек, бундай ҳолат вилоятдаги ҳар қандай раҳбарлар томонидан такрорланса, уларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

«Олотлик фермер Ориф Дурматов билан шахсан гаплашдим. Меҳнаткаш, ҳалол, мард, танти, ғурурли йигит экан. Ҳоким билан юз берган ҳолатни тўғри тушуниб, мардларча ўзини тутди. Бундан буён бу фермер шахсан менинг эътиборимда бўлади. Юрт корида «лаббай» деб, сидиқидилдан меҳнат қилиб, эл корига яраб турган бундай фермерларни қўллаб-қувватлаймиз. Бухорода адолатсизлик сиёсати бўлмайди», — деди вилоят ҳокими Ўктам Барноев.

Олот тумани ҳокими ўзи дўппослаган фермердан кўпчилик олдида кечирим сўради. Фермер узрни қабул қилди.
Фото: «Xabar.uz»

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев туман фаолларининг таклиф ва тавсияларига кўра, бўлган воқеадан Шерали Саломов афсусда эканлиги ва фермердан узр сўраганлигини инобатга олиб, иккала томонни яраштириб қўйди.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг