Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқитувчиларнинг ойлиги яна ошади — Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчиларнинг ойлиги яна ошади — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва Халқ таълими вазирликларига шу вазифани юклаган.

Шунингдек, узоқ қишлоқлардаги мактабларга ўқитувчиларни жалб этишни янада рағбатлантириш учун уларга уй-жойлар, машиналар учун кредитлар ҳам берилади. Лекин ҳозиргача автокредит бўйича бир қарорга келингани йўқ.

“Мактаб бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Уни давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак. Мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантирмасак, унинг ҳаёт сифати даражасини оширмасак, ислоҳот, натижа ҳақида гапира олмаймиз”, деган президент.

Давлат раҳбари ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзи ҳам билим ва савиясини ошириши, жамоат ишларида фаол иштирок этиши, ҳалол меҳнати ва ташаббускорлиги билан бу касбнинг обрўсини ошириши кераклигига ҳам урғу берган.

“Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз, – деган Президентимиз. – Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ”.

Халқ таълими ходимларининг ойлиги 2018 йил сентябрда ва 2019 йил январда оширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг