Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бойсунда сизиб чиққан нефт бўйича расмий муносабат берилди

Бойсунда сизиб чиққан нефт бўйича расмий муносабат берилди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Бойсун туманидаги «М-25» кони ҳудудида нефт суюқлигининг ер юзасига сизиб чиқаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалган эди.

Энергетика вазирлиги берган расмий муносабатга кўра, мазкур нефт суюқлиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари барпо этилган.

«Йиғиб олинган нефт суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда. У ерда ҳажми 5 000 куб метр бўлган, махсус изоляцияланган 2 та шлам ҳовузи мавжуд бўлиб, у нефт суюқлигини хавфсиз сақлаш ҳамда кейинчалик ундан самарали фойдаланиш имконини беради.

Барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда.

Нефт суюқлиги намунаси бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижаларига асосан қайта ишлаш имкониятлари ўрганилади, геологик тадқиқотлар эса давом этмоқда», – дейилади расмий хабарда.

Вазирликнининг қўшимча қилишича, ҳозирги кунда ҳолат доимий мониторингда бўлиб, нефт суюқлиги жиловланган. Дастлабки кунларда чиқиб каналга оққан нефт суюқликларини тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг