Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил кучлари Эрон ҳудудини бомбалагани айтилмоқда

Исроил кучлари Эрон ҳудудини бомбалагани айтилмоқда

Бугун, 29 январга ўтар кечаси Эрондаги ҳарбий инфратузилма объектларида бир қатор кучли портлашлар содир бўлди.

Мамлакатнинг ИРНA ахборот агентлигининг хабар беришича, Шарқий Озарбайжон вилоятининг Шаҳид-Салимий шаҳрида двигател мойлари ишлаб чиқарувчи йирик завод ёниб кетган.

Тасним агентлигининг хабар беришича, марказий Исфаҳон вилоятидаги ҳарбий ўқ-дорилар заводига ҳам учувчисиз учоқлар ҳужум қилган.

Шунингдек, Эрон ғарбидаги Дизфул шаҳридаги авиабазада портлаш, Ҳамадон (мамлакат ғарби) ва Рашт (шимол) шаҳарларида портлаш ва ёнғинлар содир бўлгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Теҳронда маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳукумат биноларига ҳужум уюштирилган. Гувоҳларнинг хабар беришича, Эрон пойтахти осмонида самолётлар кўтарилган.

Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. 

Al-Arabiya телеканалининг маълумот беришича, Исроил Эрон ҳарбий инфраструктурасига зарба бериш учун ҳарбий амалиёт бошлаган. Аммо Исроил ҳукумати мазкур маълумотни ҳозирча изоҳламади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг