Исроилнинг Ғазодаги мактабга берган зарбаси оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди
Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабга берган зарбаси оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди, деб хабар бермоқда «Ал Жазира» телеканали.
Исроил томони бу мактаб ҲАМАС жангарилари ва қўмондонлари учун бошпана вазифасини ўтаганини иддао қилди.
Куни кеча эълон қилинган қўшма баёнотда АҚШ, Миср ва Қатар Исроил ҳамда ҲАМАСни Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва маҳбуслар алмашинуви бўйича музокараларни давом эттиришга чақирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter