Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда темир йўл изида ухлаб ётган фуқарони поезд босиб кетди

Наманганда темир йўл изида ухлаб ётган фуқарони поезд босиб кетди

Жорий йил 22 июл куни соат 23:55ларда Наманган вилояти Чортоқ тумани Навбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Чортоқ – Уйчи темир йўл оралиғининг 111-километри 8-бекатида Қўқон локоматив депоси Андижон филиалига қарашли тепловоз ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Шу вақтда темир йўл изида ухлаб ётган фуқарони кўрган машинист сигнал орқали уни уйғотишга ва поездни тўхтатишга ҳаракат қилган. Бироқ, афсуски, шовқиндан фуқаро уйғонмаган. Поезд ҳам тўхташга кечиккан.

Оқибатда бахтсиз ҳодиса рўй берган.

Ҳодиса натижасида оғир тан жароҳати олган 4 нафар фарзанднинг отаси 57 ёшли фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жорий йил 27 июль куни Чортоқ тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан воқеа содир бўлган ҳудудда яшовчи аҳоли ва темир йўл ишчи ходимлари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда бу каби ҳалокатларни келтириб чиқараётган омиллар ва уларни бартараф этиш борасида фикр ва таклифлар эшитилди.

 

  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг