Аи-80 бензини нархи давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинади
![Аи-80 бензини нархи давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинади](https://xabar.uz/static/crop/1/3/920__95_1394095640.jpg)
Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Қарорга кўра 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали бензин нархлари давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинади.
«Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади;
нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғисини) сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади», — дейилади қарорда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter