Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура «UzAuto Motors» АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этди

Бош прокуратура «UzAuto Motors» АЖга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этди

Фото: «Xabar.uz»

Бир гуруҳ депутатлар томонидан «UzAuto Motors» АЖда қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётгани юзасидан Бош прокурорга депутатлик сўрови юборилганди. Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, ушбу сўровга Бош прокурор ўринбосари имзоси билан хабарнома шаклида жавоб хати олинган.

— Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича «UzAuto Motors» АЖда қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли бир гуруҳ депутатлар (Р.Кушербаев, Д.Ғаниев, Н.Жумаев, Б.Эшмурзаев, З.Жалолов, А.Темиров) мазкур масалани Бош прокуратура маҳкамаси томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши ва жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён этишни сўраб жорий йилнинг 21 август куни Бош прокурорга «Депутатлик сўрови» юборган эдик.

Кўпчилик сайловчиларни қизиқтираётган сўров юзасидан шу йилнинг 4 ноябрь куни Бош прокурор ўринбосари имзоси билан хабарнома шаклида жавоб хати олдик. Бош прокуратура томонидан 28.10.2020 санаси билан рўйхатдан ўтказилган хабарномада «UzAuto Motors» АЖда ўтказилган текширишда тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилганлиги, агар текширишдан норози бўлсак, қарор устидан шикоят қилишимиз мумкинлиги маълум қилинган», — деб ёзади Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг