Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марҳум қироличанинг ҳайдовчилик гувоҳномаси сотилади

Марҳум қироличанинг ҳайдовчилик гувоҳномаси сотилади

Royalty Fine Art & Antiques кимошди савдосида (8-9 ноябр) марҳум қиролича Елизавета II нинг кўплаб шахсий нарсалари сотилмоқда. Улар орасида ноёб суратлар ҳамда бўлғуси қироличага Аёллар ёрдамчи ҳудудий корпусида хизмат қилган пайти берилган вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бор. 

1945 йилда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасида Елизаветанинг имзоси бор.

Қироличанинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бошланғич нархи — 2 000 фунт стерлинг (2,3 минг АҚШ доллари) атрофида.

Reeman Dansie Auctions ижрочи директори Жеймс Гринтер кимошди савдолари қизғин ўтишини кутмоқда. Унинг фикрича, энг қизиқиш катта лот айнан Елизаветанинг автомактабда ўқигани ҳақидаги гувоҳнома. Бу қиролича ҳаётидаги ягона шахсий ҳужжат. Қироличанинг паспорти бўлмаган, машинани эса «права»сиз бошқарган, чунки Британияда бу ҳужжатлар ҳукмдор номидан берилади. Монарх ўзига ўзи бу ҳужжатларни тақдим этиши мумкин эмас.

Ноябр ойи охирида, шунингдек, Елизавета II нинг севимли машиналаридан бири — Jaguar X-Type Estate сотувга қўйилиши кутилмоқда. 2009 йилда чиқарилган бу автомобилга 3 литр сиғимли V6 бензинли двигатели ўрнатилган.

Яқинда қирол Чарлз III онасидан қолган зотдор 14 та отни сотиб юборганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг