Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой автомобил савдоси бўйича дунёда мутлақ етакчига айланди

Хитой автомобил савдоси бўйича дунёда мутлақ етакчига айланди

Иллюстратив фото

2025 йил якунларига кўра, Хитой енгил ва енгил тижорат автомобиллари савдоси бўйича АҚШни сезиларли фарқ билан ортда қолдириб, жаҳонда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Автостат» агентлиги GlobalData маълумотларига асосланиб хабар берди.

GlobalData тадқиқотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб жами 91,9 миллион дона енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотилган. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 3,6 фоизга кўп демакдир.

Бозордаги асосий кўрсаткичлар:

  • Хитой: 26,8 млн дона (АҚШдан 10,5 млн донага кўп);
  • АҚШ: 16,3 млн дона;
  • Ғарбий Европа: 13,4 млн дона;
  • Шарқий Европа: 4,6 млн дона.

Таҳлилчилар Жанубий Америка минтақасидаги юқори суръатларни алоҳида қайд этишмоқда. Мазкур минтақада 3 миллиондан ортиқ автомобил сотилган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 8,8 фоизлик ўсиш ёки дунё бўйича энг юқори динамик кўрсаткичдир.

Шунингдек, ривожланган бозорларда ҳам барқарор ўсиш кузатилган: Жанубия Кореяда 3,5 фоиз, Японияда 3,3 фоиз ва Канадада 3,2 фоизлик ижобий кўрсаткичлар қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг