Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

BMW юз минглаб автомобилларини чақириб олади

BMW юз минглаб автомобилларини чақириб олади

Фото: DPA

BMW бутун дунё бўйлаб бир нечта модел сериясига мансуб юз минглаб автомобилларни чақириб олади, деб хабар берди Handelsblatt.

Аввалига 575 мингта машина чақирилиши ҳақида хабар тарқалганди, бироқ компания журналистларнинг бу маълумотини тасдиқламади.

Текширувлар кўрсатишича, магнитли ўчиргич двигателни кўп марта ишга туширгандан сўнг сезиларли даражада едирилиши мумкин, бу эса машинани ишга туширишда муаммолар ёки қисқа туташув ва ўт олдиргич (стартер)нинг маҳаллий қизиб кетиши хавфини туғдиради.

«Энг ёмон ҳолатда бу автомобилнинг ишлаш пайтида ёниб кетишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда, тутун ҳаракат пайтида ёки автомобилдан чиқаётганда кўриниши ёки ҳидидан сезилиши мумкин», — дея баёнот берди BMW расмийси. Компания мутахассислари мотори ишлаб турган машинани қаровсиз қолдирмасликни маслаҳат беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг