Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўрт мингта қимматбаҳо машина ортилган кема Атлантикада чўкиб кетди

Тўрт мингта қимматбаҳо машина ортилган кема Атлантикада чўкиб кетди

Кема бортида «Volkswagen» концерни ишлаб чиқарган Porsche, Audi, Bentley ва Lamborghini сингари қарийб тўрт мингта қимматбаҳо машиналар бор эди.

Фото: «The Hamden Journal»

Атлантика океанининг Азор ороллари (Португалия) соҳилларидан 400 километр олисликда бортига қарийб тўрт мингта қимматбаҳо машиналар ортилган «Felicity Ace» юк кемаси ёнаётгани ҳақида хабар бергандик.

«Reuters» хабарига кўра, «Felicity Ace» кемаси бортидаги барча машиналар билан бирга Атлантика океанига чўкиб кетди.

Фото: Twitter.com / USCGSoutheast

Панама байроғи остидаги ушбу кема 16 февраль куни Германиянинг  «Volkswagen» заводи жойлашган Эмден шаҳри портидан сузиб чиқиб, машиналарни сотиш учун АҚШнинг Род-Айленд штатидаги Дэвисвилл шаҳри томон йўл олганди.

«Volkswagen» етказилган зарарни 400 млн. доллар атрофида баҳолади ва америкалик ҳамкорларини машиналар етиб бормаслигидан огоҳлантирди.

Кемада чиққан кучли ёнғин билан қутқарувчилар бир ҳафтадан ортиқ курашишди. Ёнғин кемадаги электромобиллар аккумуляторлари алангаланишидан ҳосил бўлган. 22 кишилик экипаж ёнғин пайдо бўлиши билан кемани тарк этганди, ҳеч бир тирик жон жабрланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг