Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UzAuto» автомобиллар нархини туширишдан бош тортмоқда

«UzAuto» автомобиллар нархини туширишдан бош тортмоқда

Фото: «autostrada.uz»

Кеча, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖда қонун ҳужжатлари талаблари асосида текшириш ўтказилганлиги ҳамда жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилганлиги тўғрисида ахборот берилган эди.

Унга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан асоссиз киритилган харажатлар чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозимлиги қайд этилганди.

«UzAuto Motors» ушбу ахборотга ўз муносабатини билдирди.

«Баҳсли масалаларни асослаш учун зарур қўшимча материалларни тайёрлашга муддат қисқа эканлиги туфайли, «UzAuto Motors» АЖ томонидан иш кўриб чиқилиши кейинроққа қолдирилиши (2005 йил 12 октябрдаги 225- сонли ВМҚга мувофиқ)ни сўраб илтимоснома йўлланганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш бир тарафлама кўриб чиқилди, унинг якунида нотўлиқ маълумотларга асосланган қарор қабул қилинди.

Қайд этиш ўринлики, автомобилларни ишлаб чиқариш мураккаб жараён бўлиб, уни ўрганиш етарлича вақт талаб этади. «UzAuto Motors» фаолиятини янада чуқурроқ ва асослироқ ўрганиш келгуси суд муҳокамалари давомида мумкин бўлади – компания ўзининг ушбу ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирган.

Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланмайди – кейинги хатти-ҳаракатлар суд муҳокамалари якунларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўз навбатида, компания автомобиллар нарх асосли эканлигини ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсизлигини маълум қилади» — дейилади «UzAuto Motors» расмий баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг