Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрта никоҳ ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади – лойиҳа

Эрта никоҳ ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади – лойиҳа

Ўзбекистонда никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчилик ёки никоҳ тузиш тартиби бузилгани ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бу Президентнинг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасида белгиланган.

Лойиҳага кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчилик ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарима маблағларининг 15 фоизи ушбу ҳолат ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Ҳужжатда мазкур норма Президентнинг 2026 йил 3 мартда қабул қилинган «Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилгани қайд этилган.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига уч ой муддатда мукофотлаш тартибини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланмоқда.

Лойиҳа қабул қилинса, эрта никоҳлар ва қонунга зид никоҳ маросимларига қарши курашишда жамоатчилик иштирокини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг