Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Туркия ўртасида тўққизта ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон-Туркия ўртасида тўққизта ҳужжат имзоланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича Қўшма баёнот имзоладилар.

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.

Жумладан:

  • Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;
  • Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;
  • Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
  • Суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
  • Қурилиш соҳасида англашув меморандуми;
  • соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси;
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг «Анадолу» агентлиги ўртасида Ҳамкорлик битими.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг