Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Масжид автотураргоҳида гиёҳванд модда сотаётган киши

Масжид автотураргоҳида гиёҳванд модда сотаётган киши

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор  тадбир ўтказилди.

Унда Термиз шаҳридаги «Ал-Ҳаким Ат-Термизий» жоме масжиди автотураргоҳида фуқаро Р.А. ўзининг жиноий шериги Ҳ.Т. билан бирга ўзларига олдиндан таниш бўлган Ф.А.дан вазни тахминан 2 кг бўлган «опий» гиёҳвандлик воситасини 24 минг АҚШ долларига сотиб олиб, бошқа бир шахсга 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Ф.А. гиёҳванд моддаларни тожикистонлик шахсдан Денов тумани ҳудудида 14 минг АҚШ долларига сотиб олган.

У бундан икки баравар «фойда» кўриш учун эса Ҳ.Т. ва Р.А.га «маҳсулот»ни 28 минг АҚШ долларига сотишга келишган.

Ўз навбатида, ушбу фуқаролар «опий» гиёҳвандлик воситасини 40 минг АҚШ долларига сотишни режа қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг