Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳамширалар ишдан вақтинча четлаштирилди

Ҳамширалар ишдан вақтинча четлаштирилди

Видеодан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги шифохонада ҳамширанинг фарзанди кўз ўнгида ваҳшийларча калтаклангани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

«Маълум бўлишича, Денов туман сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ва мазкур даволаш муассасаси физиотерапия бўлими ҳамшираси С.Т.нинг шахсий адовати сабаб, жорий йил 18 октябрь куни соат 10:00 лар атрофида зиддиятли ҳолат юзага келган. Ушбу ҳолатга С.Т.нинг яқинлари ҳам аралашиб, шифохона бош ҳамширасига тан жароҳати етказилган.

Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларни содир этган ҳамширалар ишдан вақтинча четлаштирилди. Шу билан бирга, калтакланган ҳамшира қизнинг руҳий ҳолати ва соғлиғи мутахассислар назоратига олинган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат  юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг