Рақобат қўмитаси Uzum Market бўйича чора кўрди
Uzum Market бўйича ижтимоий тармоқларда қолдирилган 100 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилган.
Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилган 100 дан ортиқ мурожаатларда “Uzum Market” МЧЖ ХК томонидан кўрсатилаётган хизматларда иловаларнинг яхши ишламаслиги, буюртмаларни муддатида етказмаслик ёки унда хатоликка йўл қўйилаётгани, етказилган товарлардаги нуқсонлар ва шартномаларни бекор қилишдаги муаммолар сабаб тегишли чоралар кўрди.
Жумладан,
- Нотўғри маҳсулот етказилган ҳолат бўйича фуқарога пул қайтарилди
- 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик араваси етказилди
- Фуқарога носоз чангютгични тўлови қайтарилди
- Кечиккан буюртма масаласи ҳал этилди
- Пайвандлаш ускунаси бўйича муаммо бартараф этилди
- Фуқарога тўғри ўлчамдаги кийимлар етказиб берилди
- Икки марта ечилган тўлов харидорни сим картасига ўтказилди
- Пойабзал учун тўланган маблағ тўлиқ қайтарилди
- Носоз кондиционер тўлови истеъмолчига ундириб берилди
Рақобат қўмитаси рақамли платформалар орқали маҳсулот буюртма қилишда ва обуналарни фаоллаштиришда хизмат шартлари, қайтариш ва ҳисоб-китоб тартиблари билан тўлиқ танишиб чиқишингизни тавсия этади. Бу сизни турли хил вазиятларда ноқулай ҳолатлардан ҳимоя қилишга хизмат қилишини унутманг, дейилади расмий хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter