Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алиев Россияга бормади: Кремл изоҳ берди

Алиев Россияга бормади: Кремл изоҳ берди

Кремл Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг 22 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган норасмий МДҲ саммитида қатнашмаслик қарорини тушунади, деб хабар берди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Шунингдек, Песков Алиевнинг иштирок этишдан бош тортиши кутилмаган ҳолат эмаслигини таъкидлади. 

«Биз тўлиқ тушунамиз. Дарҳақиқат, барча давлат раҳбарларининг жадвали жуда банд, айниқса декабр ойида, Янги йил олдидан», деди Песков журналистларга.«Озарбайжон ҳам барча МДҲ форматларида иштирок этишда давом этмоқда», деб таъкидлади у. 

Илҳом Алиев маъмурияти Озарбайжон президенти «банд иш жадвали туфайли» Санкт-Петербургга бора олмаслигини тушунтирди.

Шунингдек, Озарбайжон МДҲ тадбирларида мунтазам равишда иштирок этиши ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликка катта аҳамият бериши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Алиев Москвадаги парадга ҳам бормаганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг