Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

28 февралда ноёб астрономик ҳодиса кутилмоқда

28 февралда ноёб астрономик ҳодиса кутилмоқда

Иллюстратив фото

Февралнинг сўнгги 28-санасида олтита сайёра тунги осмонда бир чизиққа тизилади. NASA маълумотларига кўра, «сайёралар сафи»да Меркурий, Венера (Зуҳро), Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун иштирок этади.

Бу ҳодиса барча сайёраларнинг бир текислик — эклиптика яқинидаги орбиталар бўйлаб ҳаракатланишидан келиб чиқади. Уларнинг тезликлари ва Қуёшгача масофалари турлича бўлса-да, баъзан Ердан қараганда, осмон жисмлари бир чизиқда тургандек туюлади. Аммо бу шунчаки оптик иллюзия, яъни сароб: аслида сайёралар бир-бирларидан миллион ва миллиардлаб километр узоқ.

Феврал якунидаги «сайёралар сафи»ни тўлдирувчи олтита сайёрадан тўрттаси — Меркурий, Венера, Марс ва Юпитер оддий кўзга ҳам кўринади. Уран ва Нептунни кузатиш учун оптик асбоблар керак бўлади. Қолаверса, Меркурий горизонтдан пастда жойлашганлиги ва жуда кичиклиги сабабли яхши кўринмаслиги ҳам мумкин.

Қуёш ботгандан тахминан ярим соат кейинги пайт кузатиш учун энг яхши вақт, дейилмоқда. Мутахассислар очиқ уфқ ва об-ҳаволи шароитда осмоннинг кунботар қисмига қарашни тавсия қилишмоқда.

Бу ҳодисани бутун дунёда кузатиш мумкин, аммо бунда кузатиш учун қулай саналар жойлашувга қараб фарқланади. Star Walk маълумотларига кўра, Сан-Паулу (Бразилия) учун 25 феврал, Афина, Ню-Йорк, Мехико ва Токио учун 28 феврал, Пекин, Берлин, Лондон ва Мумбай учун 1 март, Рейкявик учун эса 2 март энг маъқул вақт бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг