Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ари самолётни учишга қўймади

Ари самолётни учишга қўймади

Иллюстратив фото

Австрияда биргина ари сабабли самолёт парвози бекор қилинди, деб хабар берди Aero Inside.

Ҳодиса Инсбрук аэропортида, Austrian Airlines авиакомпаниясига тегишли лайнер Венага учишга тайёрланаётган вақтда юз берди.

Самолёт учиш йўлагида 150 км/соат тезликка чиққанда, учувчилар тезликни ўлчайдиган датчиклар турлича кўрсаткич бераётганини пайқаб қолишди. Ичида 107 киши бўлган ҳаво кемаси зудлик билан тўхтатилди. Кўнгилсиз ҳодисанинг олдини олиш учун рейс қолдирилди.

Йўловчилар эвакуация қилингач, мутахассислар носозлик сабабини аниқлашди: ҳаво оқимини ўлчайдиган асбоб ичига кичкинагина ари кириб, тиқилиб қолган экан. Ушбу кичик қурилма парвоз хавфсизлиги учун ўта муҳим ҳисобланади, чунки тезлик ҳақидаги маълумотлар айнан у орқали олинади. Ари сабабли маълумотлар нотўғри кўрсатила бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг