Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда неварасини қутқармоқчи бўлган бобо ҳам қурбон бўлди

Андижонда неварасини қутқармоқчи бўлган бобо ҳам қурбон бўлди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 16 декабр куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, шу туманда яшаган, 2002 йилда туғилган З. К. ўз жонига қасд қилиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи «Қорадарё» каналига ўзини ташлаган вақтда буни 65 ёшли бобоси кўриб қолган.

Неварасини қутқариш учун у ҳам сувга тушган. Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни янада оғирлаштирган. Неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган.

Жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг