Ангрендаги аянчли аварияда етти киши қурбон бўлди

Ангрендаги даҳшатли тўқнашувда етти киши қурбон бўлди.
Жорий йилнинг 7 сентябр куни соат тахминан 12.20ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлнинг 93 км.да 1981 й.т., фуқаро А.Р. бошқарувидаги цемент ташувчи “Shacman” русумли юк автотранспорти (Транспорт воситаси 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ҳайдовчи 15 йиллик стажга эга) бошқарувни йўқотган. Машина ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин, воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида тезкорлик билан ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган, 5 нафар турли тан жароҳатлари олган фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек 4 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган, дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли давлат органларининг мутахассисларидан иборат Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter