Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона бозоридаги ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Фарғона бозоридаги ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Фарғона шаҳар савдо мажмуаси»да (халқ тилида кийим бозорида) содир бўлган воқеа Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июл куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган.  Келишмовчиликка асосий сабаб бозор маъмурияти билан тадбиркор ўртасида тузилган шартномага кўра, тадбиркорлар ўзига белгилаб берилган ҳудуд ва дўконларда савдо қилиши кўрсатиб ўтилган. Шундай бўлсада кўплаб тадбиркорлар бозор ички йўлакларигача товарларини чиқариб сотиш ҳолатлари аниқланган. Бозор маъмурияти фавқулодда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар олдини олиб тушунтириш ишларини бошлаганда тадбиркорлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Мазкур вазиятнинг ҳар бир ҳолати бўйича белгиланган тартибда маъмурий ишлар олиб борилмоқда.

Айни дамда Миллий гвардия ходимлари бозор ҳудудида белгиланган тартибга кўра хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Шу билан бирга савдогарларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари махсус техник автотранспорт машиналари йўлаклари очилди.

Фуқаролардан ваҳима ва саросимага берилмасликларини сўраб қоламиз, дейилади Миллий гвардия хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг