«Стройгород»нинг 2-блоки фаолияти тўхтатилди
Тошкентдаги «Стройгород» қурилиш бозорининг бир қисми фаолияти тўхтатилди.
Бугун, 9 феврал куни Тошкент шахар ФВББ томонидан Учтепа туманида жойлашган қурилиш бозорида (Строй город) савдо бинолари ва хоналари тегишли тартибда текширилди.
Текширув давомида бозорнинг 2-блокида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилганлиги аниқланди ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар 2-блок иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, 31 январ куни «Авиатор» мажмуасидаги ёнғинга бир киши вафот этганди. Шундан сўнг ФВВ томонидан Ўзбекистон бўйлаб савдо мажмуалари текшируви бошланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter