Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадаги боғчада оммавий заҳарланиш содир бўлди

Фарғонадаги боғчада оммавий заҳарланиш содир бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги боғчада 41 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 14 сентябр куни соат 18:00 ларда Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига тумандаги 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 8 нафар вояга етмаганлар алиментар диарея (номутаносиб овқатланиш оқибатида овқат ҳазм қилиш тизими бузилиши) бирламчи ташхиси билан ётқизилган. Беморлар умумий ҳолати қониқарли.

14 сентябр куни 33 нафар қайд қилинган муассаса тарбияланувчилари ота-оналари фарзандлари саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.

Уларда қайд қилинган касаллик аломатлари аниқланмаган, 20 нафари кузатув остида шифохонада қолдирилиб, 13 нафари шифохонадан чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, экcпертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланган.

Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг