Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда мактаб директорининг ўринбосари ўз турмуш ўртоғини ўлдирганликда айбланмоқда

Жиззахда мактаб директорининг ўринбосари ўз турмуш ўртоғини ўлдирганликда айбланмоқда

Иллюстратив фото

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабида директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган 35 ёшли Ҳ.М. жорий йилнинг 31 март куни соат тонгги 4-30 ларда вақтинчалик ижарада яшаб келаётган хонадонда турмуш ўртоғининг жонига қасд қилгани айтилади.

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди раиси М.Райимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.М. нинг телеграмдаги ёзишмаларини ўқиб қолиши ва ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал ушбу мудҳиш ҳодисага сабаб бўлган.

Жанжал оқибатида Ҳ.М. яшаш хонадони меҳмонхонасида ўткир тиғли ошхона пичоғи билан М.М. нинг чап бўйин соҳасига икки маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, М.М.нинг ўлимига «бўйин соҳасида  санчилиб-кесилган тан жароҳатидан кўп қон кетиши» сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан айбланувчи Ҳ.М. га нисбатан «қамоқ олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг олиб борилиши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг