Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жомбойдаги газ қуйиш шахобчасида автомобиллар ёниб кетди

Жомбойдаги газ қуйиш шахобчасида автомобиллар ёниб кетди

Видеодан скриншот

Жомбойдаги газ қуйиш шахобчасида юз берган ёнғинда учта автомобил зарарланди.

Кеча, 10 август соат 22:00 да Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, «Шайман» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида автомобилларда ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:15 да воқеа жойига етиб борган, ёнғин соат 22:21 да қуршаб олиниб, соат 22:30 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида KIA Bongo, Damas ва Gentra русумли автомобиллар зарарланган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари чиққан, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг