«Катта Чимён» тоғида адашиб қолганлар бўйича маълумот берилди
ФВВ қутқарувчилари томонидан фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди
Бугун, 17 июн куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига «112» тизими орқали Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган «Катта Чимён» тоғига тўрт нафар фуқаролар сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги ва уларга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВББ қутқарувчилари айтилган манзилга тезкорлик билан етиб бориб, ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган ва адашиб қолган фуқароларни топиб, уларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилишган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter