Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жазирамада ҳар бир инсон билиши шарт бўлган тавсиялар

Жазирамада ҳар бир инсон билиши шарт бўлган тавсиялар

Иллюстратив фото

Кунлар тобора қизиб бормоқда — саратонга оз қолди. Хўш, бундай об-ҳаво шароитида қандай чоралар кўриш керак?

Жазирамада нималар қилиш кераклиги бўйича ФВВ тавсияларини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Кўпроқ сув ичиш. Тўғри сув ичиш тартиби организм фаолиятининг яхши ишлаши ва сув-туз балансини меъёрлаштиришига қулай шароитлар туғдиради. Иссиқ кунда сув истеъмоли ҳажмини кўпайтириш керак. Бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча, оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш лозим. Сурункали касаллиги борлар шифокор тавсиясига риоя қилиш керак.

Энг иссиқ пайтда — соат 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликка ва айниқса, қуёш тиғи остида бўлмасликка ҳаракат қилинг. Кунингизни шундай режалаштиринки, бу вақтда ишда ёки уйда бўлинг.

Кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам равишда тозаланиш баданга самарали нафас олишда ёрдам беради. Сув хона ҳароратидай бўлиши керак. Муздек сув билан ювиниш эса, тана ҳарорати кескин ўзгариши оқибатида, пневмония касаллигига олиб келади.

Aлбатта, очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш тақиқланган ҳавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.

Эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилинг. Бундай иссиқ кунда камҳаракатлик гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.

Озиқланиш рационини ўзгартиринг. Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғли сут ва гўшт махсулотларидан тийилинг, аммо балиқ ва сабзавотлардан воз кечманг. Сутли маҳсулотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим — расталарда қуёш нури тушиб турган маҳсулотларни сотиб олманг, истеъмолга яроқлилик муддатини албатта текширинг.

Таомларни туз билан танновул қилинг, чунки юқори ҳароратда тана терлаш натижасида кўп миқдорда натрий моддасини йўқотади.

Синтетик матодан тайёрланган кийимларни киймасликка ҳаракат қилинг.

Кепка, шляпа ёки панамалар кийишдан уялманг. Чунки офтоб уриши асосан бош қизиганда содир бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг