Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Метан заправка»да жанжал: одам ўлгани ҳақидаги гапларга ойдинлик киритилди

«Метан заправка»да жанжал: одам ўлгани ҳақидаги гапларга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда метан газ шохобчасида оммавий жанжал юз бергани видеоси хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади, дейилади ИИББ маълумотида.

Жанжалда одам ўлгани ҳақидаги маълумотлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди. 

Эслатиб ўтамиз,  аввал Фарғона водийсида шунга ўхшаш воқеа кузатилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг