Қашқадарёда эшак сўйганлар ҳақида расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда эшак сўйиб, гўштини сотганлар аниқлангани ҳақида видео ва фото хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 10 март куни Косон туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг «Пахтазор» МФЙда яшовчи фуқаро Б.С.нинг хонадонидаги хўжалик хоналари кўздан кечирилганида бир бош эшакни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб қўйганлиги, ҳовлисида эса яна 24 бош эшак борлиги аниқланди.
Фуқаро Б.С.нинг яшаш хонадонидаги хўжалик хонасида бўлган 1 бош эшакнинг лаҳм гўштлари тегишли тартибда вилоят ИИБ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Гўшт маҳсулотлари холислар иштирокида йўқ қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter