Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги «сирли цех»ларнинг фаолияти ошкор бўлди

Қашқадарёдаги «сирли цех»ларнинг фаолияти ошкор бўлди

Фото: Прокуратура департаменти.

Қашқадарё вилоятида алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний сақланиши ва ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ тумани бўлими ходимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро А.З.«Зиёкор» МФЙ ҳудудидаги хонадонда 219,9 млн қалбаки акциз маркали сўмлик қўлбола усулда тайёрланган 6 556 дона алкоголь маҳсулотлари ва 216,2 млн сўмлик 7 420 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.И.«Истиқбол» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, яширин цехдан 137 000 дона қопқоқ, 2 200 литр спирт, 8 100 дона қалбаки акциз марка ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Тадбир давомида фуқаро Ш.И.нинг «Тутзор» МФЙ ҳудудидаги онасининг хонадонидан 2 021 дона алкоголь маҳсулотлари, 3 197 дона қалбаки акциз марка ва 180 литр спирт ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг