Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда 440 бош қўй-қўзи номаълум сабабга кўра ёниб кетди

Қорақалпоғистонда 440 бош қўй-қўзи номаълум сабабга кўра ёниб кетди

Иллюстратив фото

Элликқалъа тумани «Элликқалъа» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Аҳмад Ниязимбетовга тегишли қўра 440 бош қўй-қўзиси ва эчки-улоғи билан номаълум сабабларга кўра ёниб кетган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси маълум қилди.

Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг