Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги: «Бу тадбир биз учун аччиқ сабоқ бўлди...»

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги: «Бу тадбир биз учун аччиқ сабоқ бўлди...»

Фото: Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги.

Ижтимоий тармоқда қалин кийимдаги Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ва юпун кийимда мактаб ўқувчи қизлари тасвири тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, кеча ярим тунда, совуқда 1-сонли мактаб ҳовлисида мусиқий тадбир ўтказилган.

Ахборот хизмати томонидан эълон қилинган бу хабар танқидларга учраганидан кейин ҳозирда ҳокимлик расмий саҳифасидан ўчириб ташланган.

«Nasafnews» нашрига кўра, ҳокимлик мазкур воқеа сабаб узр сўради. 

«Барчадан узр сўраган ҳолда, жамоатчиликни кескин танқидига олиб келадиган бундай ҳолатларга бошқа йўл қўймаслигимизни маълум қиламиз ва бу тадбир  биз учун аччиқ сабоқ бўлди», дейилади унда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг