Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сифатсиз бензин маҳсулотлари аниқланди

Сифатсиз бензин маҳсулотлари аниқланди

Сўнгги ой давомида 13 та субъектда жами 111,8 минг литр нефт маҳсулотлари давлат стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Ўзенергоинспекция назорат-кимё лабораториялари томонидан нефт маҳсулотлари сифатини таъминлаш мақсадида жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг январ ойида ўтказилган тадбирлар давомида 102 та автойқилғи қуйиш шохобчалари ва корхоналардан 162 та намуна олинди. Таҳлил натижаларига кўра, 13 та субъектда 111,8 минг литр нефт маҳсулотлари сифатсиз деб топилиб, уларнинг сотувга чиқарилиши олди олинди.

Маълумот учун: 2025 йилда нефт маҳсулотлари бўйича ўтказилган сифат назорати тадбирлари натижасида 247 та субъектда жами 8 миллион 962 минг литр нефт маҳсулотлари давлат стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг