Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда машина олиб қочган ва қотилликка уринган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сирдарёда машина олиб қочган ва қотилликка уринган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сирдарёда 18 ёшли икки йигитнинг машина олиб қочгани ва ИИБ ходимини пичоқлаганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25,97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 267 (Транспорт воситасини олиб қочиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Гап шундаки, жорий йилнинг 2 август куни 18 ёшли икки нафар йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочгани ва тўсиб ушлаш режаси бўйича ҳаракат қилиб, уларни тўхтатишга уринган Бўка тумани ИИБ ходимини пичоқлагани ва унинг Matiz машинасини ҳайдаб кетишгани ҳақида хабар тарқалган эди. 

Жумладан, Kun.uz манбаси икки нафар гумонланувчи –Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи Ф.Ш. ҳамда Ф.Х. (иккиси ҳам 2007 йилда туғилган)лар ходимнинг Matiz машинасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ҳаракатланиб кетаётганида уларга ЙПХ инспектори Х.Д. тўхташ ишорасини бергани, бироқ улар инспекторнинг бу талабига ҳам бўйсунмай, уни машинада уриб юбориб, йўлда давом этишганини айтади. Инспектор эса оёғидан жароҳатланиб, шифохонага мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида гумонланувчи шахслар Оҳангарон шаҳри ҳудудида ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг