Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги икки қаватли уйда портлаш содир бўлди

Бухородаги икки қаватли уйда портлаш содир бўлди

Фото: Daryo.uz

Бугун, 31 январь куни соат 08:23 да 112 тизими орқали Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Тинчлик” МФЙ “Шўробод” кўчасида жойлашган икки қаватли уй хонодонларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бўлими хабар берди.

Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари ҳамда бошқа тегишли хизматлар етиб борган. Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш жараёнида сизиб чиққан газ натижасида чақнаш содир бўлган бўлиши мумкин.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Вазият назоратга олинган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг