Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3 яшар болани қасддан ўлдирган шахс ушланди

3 яшар болани қасддан ўлдирган шахс ушланди

Ўзи билан қонуний никоҳсиз яшаб келаётган аёлнинг аввалги турмушидан туғилган фарзандини ваҳшийларча ўлдирган шахс ушланди.

Шу йилнинг 9 июл куни Яшнобод туман, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 1993 йилда туғилган эркак, ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг