Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айёр режа ўйлаб топган Туркманистон фуқароси қамоққа олинди

Айёр режа ўйлаб топган Туркманистон фуқароси қамоққа олинди

Бухоро вилоят ИИБ ТХТБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Туркманистон фуқаросига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, 2023 йил 28 март куни Бухоро шаҳрида жойлашган МЧЖ раҳбари 29 ёшли М.З. шаҳар ИИО ФМБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 13 март куни Туркманистон Республикаси фуқароси 53 ёшли М.М. у раҳбарлик қилиб келаётган МЧЖга тегишли қиймати 184.800.000 сўмлик 42 тонна «битум» қурилиш маҳсулотини оғзаки келишувга асосан қабул қилиб олганини, аммо ҳозирги кунга қадар унинг пулини бермасдан, уни алдаб келаётганлигини баён этиб, ундан пулларини олиб беришда амалий ёрдам берилишини сўраган.

Олиб борилган терговга қадар суриштирув ишлари натижасида, Туркманистон Республикаси фуқароси М.М. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни М.З.га тегишли бўлган МЧЖда экспедитор бўлиб ишловчи Қ.С.нинг ишончига кириб, ундан қиймати 184.800.000 сўм бўлган 42 тонна «битум» қурилиш маҳсулотини тарозида ўлчаб олгани аниқланади.

М.М. маҳсулот пулини бермасликнинг аёр режасини тузади. Қ.С.ни биргаликда Самарқанд вилоятига боргандан сўнг пулларини беришига ишонтириб, сўнгра у  билан Самарқандга бориб, Қ.С. меҳмонхонада дам олаётганидан фойдаланиб, мазкур «битум»ни бошқа МЧЖда бўлган қарзини қоплаш учун бериб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ТХТБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давом этмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг