Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада 11 ёшли қизчани ваҳшийларча ўлдирган ўсмирларга нисбатан ҳукм чиқарилди

Фарғонада 11 ёшли қизчани ваҳшийларча ўлдирган ўсмирларга нисбатан ҳукм чиқарилди

Фото: «Xabar.uz»

2023 йил 20 июл куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонлаётган шахс (2006 й.т.) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.  Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилиши айтилганди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 15 январ куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди айбланувчиларга нисбатан ҳукм чиқарган.

Судланувчилар Б. Х., М. С. ва Д. А.га оид жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўрилгани боис иш тафсилоти ошкор этилмайди, дейилади Фарғона вилоят судлари канали хабарида.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 январдаги ҳукми билан судланувчи вояга етмаган М. С.га Жиноят кодекси 25,97-моддаси 2-қисмининг «в,з,о» бандлари, 118-моддасининг 4-қисми, 119-моддасининг 4-қисми билан ушбу Кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи вояга етмаган Д. А.га Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «в,з,о» бандлари, 118-моддасининг 4-қисми ва 119-моддасининг 4-қисми билан ушбу Кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчи вояга етмаган Б. Х.нинг судланувчилар М. С. ва Д.А. томонидан содир этилган ўта оғир жиноятлар ҳақида аниқ билгани ҳолда олдиндан ваъда бермасдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига айтмасдан, жиноятни яширганликдаги ҳаракатлари Жиноят кодекси 241-моддасининг 2-қисми билан квалификация қилинган. Унга Жиноят кодекси 241-моддасининг 2-қисми билан Кодекснинг 62,84 п1-моддалари тартибида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг