Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки нафар судья вазифасидан озод этилди

Икки нафар судья вазифасидан озод этилди

Икки нафар судья вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра:

Шарипов Жамол Ражабович – ёзма аризасига биноан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан;

Ибодуллаев Жасур Ибодуллаевич – ёзма аризасига биноан ҳамда судьялик қасамёдини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Бундан ташқари  уч нафар  номзод  илк бор судьялик лавозимига тайинланди, дейилада хабарда. Яъни:

Рахимов Сойибжон Абдусамадович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Дарвишалиев Ғайратали Уматалиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Сейтназаров Адилбек Джолдасович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг